Расман: Якунланган мавсум Голландия чемпионатида тўпурар бўлган форвард ЛаЛига клубига ўтди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 01:21
  • 1122
  • 30

ПСВ ҳужумчиси Люк де Йонг фаолиятини "Севилья"да давом эттиради.

Андалусияликлар футболчини 12,5 млн. еврога қўлга киритгани тахмин қилинмоқда. 28 ёшли футболчи раҳбариятга клубдан кетмоқчилигини маълум қилган ва жамоа вакиллар унга музокаралар ўтказиш учун ижобий жавоб берган. Де Йонг янги клуби билан 2022/23 йилги мавсумга қадар шартнома имзолади.

Голландия терма жамоаси форварди жорий мавсум барча мусобақаларда 44 ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 32 бора аниқ нишонга олди. Шунингдек, Люк де Йонг Голландия чемпионатининг 2018/19 йилги мавсумида 28та гол билан тўпурар бўлишга (Душан Тадич билан биргаликда) эришди. 

Ўхшаш янгиликлар