Фекир “Арсенал”га ўтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 08:00
  • 923
  • 30

“Лион” етакчиси клубни тарк этишни хоҳламоқда.

Мirror нашри маълумотига кўра, Набиль Фекир фаолиятини Лондоннинг “Арсенал” клубида давом эттириши мумкин. Футболчининг трансфери 30 млн фунтга баҳоланмоқда. 

“Арсенал”нинг асосий трансфер мақсади Уилфрид Заҳа бўлиб турибди. Бироқ “тўпчилар” “Кристал Пэлас” сўраётган 100 млн фунтни катта эҳтимол билан тўлай олмайди. Шу боисдан бор эътиборини “Лион”дан Фекирни сотиб олишга қаратиши мумкин. Аввалроқ Фекирга “Ливерпуль” ҳам даъвогарлиги ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар