“Манчестер Сити”га Канселу учун курашда жиддий рақобатчи чиқиб қолди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 10:00
  • 1045
  • 30

Жоау Канселу учун “Бавария” ҳам курашга қўшилди.

Аввалроқ Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоау Канселу фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириши ҳақида хабар берилганди. Инглизлар португалиялик футболчи учун маълум миқдорда маблағ ва Данилони бериши айтилганди. Аммо энди “Бавария” клуби ҳам Канселу учун курашга қўшилди. Туринликлар ҳимоячининг трансферидан 54 млн фунт ишлашни кўзлаб турибди.

Жоау ўтган мавсум А Cерияда 1 та гол уриб, 5 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар