ads


Кевин-Принс Боатенг Туркияга йўл олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 11:00
  • 619
  • 30

"Сассуоло" ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг турк клубига ўтиши мумкин.

"Бешиктош" ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Барселона"да ўтказган ганалик футболчи билан музокаралар олиб бормоқда.

32 ёшли футболчи Германиянинг "Герта" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва фаолиятини айнан шу клубда бошлаган.  Футболчи "Сассуоло" ва "Барселона"дан ташқари "Тоттенхэм", "Боруссия", "Портсмут", "Женоа", "Милан", "Шальке-04", "Лас-Пальмас" ва "Айнтрахт" клубларларида ўйнаган.

Боатенг 2010 йилдан 2014 йилгача Гана терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 19та ўйина майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар