"Реал" ҳужумчиси "Бенфика"да тиббий кўрикдан ўтди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 11:21
  • 1268
  • 30

"Реал" ҳужумчиси Гомес Рауль де Томас фаолиятини Португалияда давом эттиради.

24 ёшли испаниялик футболчи "Бенфика"га ўтиш учун аллақачон тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлди.

Трансфер 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Де Томас якунланган мавсумни ижара асосида "Райо Вальекано"да ўтказди ва барча турнирларда 34та ўйин ўтказиб, 14 та гол уришга эришди.

Футболчи "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Реал" уни турли йилларда "Кордова", "Реал Вальядолид" ва "Райо Вальекано" клубларига ижарага берган.

Форвард Испаниянинг 19 ёшгача бўлган терма жамоаси таркибида 2013 йилда Европа чемпионати (U-19)нинг бронза медалларига эга чиққан.

Ўхшаш янгиликлар