Ислом Исмоилов: “Турон” А ПРО-лигага чиқмоқчи”

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 11:21
  • 1064
  • 30

B Про-лиганинг 12-туридан ўрин олган "Турон" - "Рубин" (2:1) баҳсидан сўнг яйпанликлар бош мураббийи Ислом Исмоилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги ўйин қийин ўтиши аниқ эди. Сабаби бизни таъқиб қилаётган жамоалар билар очколар фарқи жуда кам, бу бизга қўшимча босим бўлди. Биринчи даврани олдимизга биринчи ўринда якунлашни мақсад қилиб қўйган эдик ва мақсадимизга эришдик. Иккинчи даврада ҳам биринчи ўринни эгаллаб А ПРО-лигага чиқишни истаймиз. Шу қатори болларга ҳам раҳмат айтаман. Ҳужум чизиғида камчиликлар бор, улар устида ишлаяпмиз. Иккинчи даврада шу чизиқларни кучайтириш мақсадида янги футболчилар таклиф қилиш ниятимиз бор”, - дейди Ислом Исмоилов.

Ўхшаш янгиликлар