Скалони: "Аргентина терма жамоаси бу мусобақани фақатгина Месси учун ютишни хоҳлайди"

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 11:42
  • 1108
  • 30

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ўйинчилар мусобақани Месси учун ютмоқчи эканликларини айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, "Барселона" юлдузига терма жамоадаги совринлар етишмаяпти.

- Ўйинчилар Мессини жуда ҳам қаттиқ яхши кўришади ва бу турнирни фақат унинг учун ютишни хоҳлашларини тез-тез айтиб ўтишади, - дейди Скалони. Футбол тарихидаги энг зўр ўйинчига терма жамоадаги совринлар етмаяпти.

Cкалони ўтган йилдан буён Аргентина терма жамоасини бошқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ва Аргентина ўртасидаги Копа Америка ярим финал учрашуви эртага, Тошкент вақти билан соат 05:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар