Португалия клублари "Ювентус" посбони учун курашмоқда

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 12:42
  • 1074
  • 30

"Ювентус" дарвозабони Маттиа Перин "Порту" ва "Бенфика" клублари қизиқиш доираларига тушиб қолди.

Португалия клублари дарвоза чизиғини кучайтириш мақсадида италиялик посбонни сотиб олишмоқчи.

"Ювентус" Жанлуижи Буффон билан келишиб олди ва ўйин амалиётига эга бўлмаётган Перин билан хайрлашишга тайёр.

26 ёшли посбон якунланган мавсум А Серияда 9та баҳсда майдонга тушди.

Перин "Женоа" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва фаолиятини шу ерда бошлаган. "Женоа" уни турли йилларда "Падова" ва "Пескара" клубларига ижарага берган.

Ўхшаш янгиликлар