"Вулверхэмптон" Бенуа Бадьяшиль учун 40 миллион евро таклиф қилмоқда

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 13:00
  • 1008
  • 30

"Монако" ҳимоячиси Бенуа Бадьяшиль ёзда "Вулверхэмптон"га ўтиши мумкин.

"Бўрилар" 18 ёшли франциялик футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилишмоқда.

Бадьяшиль "Монако" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган йилдан буён асосий жамоада ўйнаб келмоқда.

Ҳимоячи Франциянинг 18 ҳамда 19 ёшгача бўлган терма жамоалари аъзоси ҳисобланади.

Футболчи якунланган мавсум барча турниларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар