Расман: "Челси" футболчиси бошқа клубга ўтди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 14:21
  • 1113
  • 30

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Томаш Калаш "Бристоль Сити"га ўтди.

Калаш клуб билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. Чехиялик футболчи 2010 йилда "Сигма"дан "Челси"га ўтган эди. Лондонликлар шундан кейин уни "Сигма", "Витесс", "Кёльн", "Мидлсбро", "Фулхэм" ва "Бристоль Сити" клубларига ижарага берган.

Футболчи 2012 йилдан буён Чехия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар