ads


"Персеполис"га янги мураббий тайинланди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 17:00
  • 578
  • 30

Эроннинг "Персеполис" клубини аргентиналик мураббий бошқаради.

Маълумки, жамоани шу пайтгача бошқариб келган Бранко Иванкович клубни тарк этди ва Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоасини қабул қилиб олди. Натижада эронликлар бир ой ичида бошқа мураббий топишди. Бундан буён аргентиналик Габриел Кальдерон "Персеполис"га устозлик қилади. 

Кальдерон футболчилик вақтида 1982 ва 1990 йилги жаҳон чемпионатларида иштирок этган. 59 ёшли мутахассис учун Осиё футболи бегона эмас, зеро у Баҳрайн, Уммон ва Саудия Арабистони терма жамоаларини бошқарган. Шунингдек, Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" ҳамда Қатарнинг "Қатар СК" клубларига мураббийлик қилган. 

Эронда навбатдаги мавсум 30 июль куни старт олади. Янги мураббий олдига "Персеполис"ни кетма-кет тўртинчи марта мамлакат чемпиони қилиш вазифаси қўйилди.

Ўхшаш янгиликлар