"Валенсия" ва "Лацио" Чаловга қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 17:21
  • 1269
  • 30

ЦСКА форварди Фёдор Чалов клубини ўзгартириши мумкин.

21 ёшли ҳужумчига "Валенсия" ва "Лацио" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Битим 20 миллион еврога имзоланиши мумкин. Чалов якунланган мавсум РПЛда энг яхши тўпурар бўлди.

21 ёшли футболчи Москванинг ЦСКА клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва ҳозир ҳам ушбу жамоа шарафини муносиб ҳимоя қиляпти.

Чалов шу йилдан эътиборан эса Россия терма жамоасига ҳам жалб этилмоқда.

Ўйинчи жорий мавсум барча турнирларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 7та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар