"Севинч" жамоасини янги мавсумда ҳам Владислав Хан бошқаради

  • Mr.NoBoDy 08.02.2023 17:25
  • 279
  • 30

"Насаф" футбол клуби раҳбарияти клуб қошидаги "Севинч" аёллар жамоаси бош мураббийи Владислав Николаевич Хан билан бир йиллик шартнома имзолади.

"Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози" Владислав Хан 2023 йил сўнгига қадар "Севинч" жамоасини бошқариб боради.

Владислав Хан 2003 йилдан 2021 йилга қадар "Севинч" клубида мураббий, бош мураббий ва менежер сифатида фаолият юритди. Шу давр мобайнида ўн уч марта Ўзбекистон чемпиони, ўн марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби, икки карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби, мини футбол бўйича ўн тўрт марта мамлакат чемпиони, ўн марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби. Пляж (соҳил) футболи бўйича етти марта Ўзбекистон чемпиони ва шунча марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди. 

Бир йиллик танаффусдан сўнг жамоа яна Владислав Ханга ишониб топширилди. Владислав Николаевич бошчилигидаги жамоа 2022 йилда Ўзбекистон чемпионлигини ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди ва 2023 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро мусобақага йўлланмани қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар