Ибрагимович 8 ой ичида илк бор майдонга тушиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 08.02.2023 18:25
  • 291
  • 30

Швециялик футболчи сафга қайтди.

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович 8 ой ичида илк бор умумий гуруҳда машғулотларни бошлади. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.

Швециялик ўйинчи тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлди. 41 ёшли ҳужумчи 10 февраль кунги "Торино"га қарши ўйин учун қайдномага киритилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ибрагимович Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи учун аризага киритилмагани ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар