"Локомотив" Руминия клубига ютқазди

  • Mr.NoBoDy 08.02.2023 20:25
  • 252
  • 30

Туркияда йиғин ўтказаётган Тошкентнинг "Локомотив" клуби Руминиянинг "Чиксереда" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Мазкур баҳсда "темирйўлчилар" тезкор гол урганига қарамасдан, устунликни сақлаб қола олмади. 2-дақиқада Жумаевнинг голига 5 дақиқа ўтгач, рақиб жамоа жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса руминияликлар пенальтидан унумли фойдалани, ғалабани "илиб кетишди".


"Локомотив" 1:2 "Чиксереда"

Голлар: Маъруф Жумаев (2) — Микаел Панош (7), Лорант Коваш (90+1)

"Локомотив": 13.Рустам Нортожиев, 15.Маҳди Абдураимов, 20.Жалолиддин Жумабоев, 77.Ислом Қобилов, 23.Олег Зотеев, 24.Шерзод Комилов, 8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 17.Санжар Қодирқулов, 98.Маъруф Жумаев, 7.Рустам Соиров, 11.Симе Зузул

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: 91. Зафар Сафаев, 10. Манучеҳр Сафаров, 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 44. Самуел Опеҳ, 27. Мақсудхўжа Аълохўжаев, 5. Жавоҳир Абдуалимов, 37. Марат Бикмаев, 34. Анваржон Алижонов, 18. Али Абдураҳмонов

Ўхшаш янгиликлар