Равшан Ирматов бошчилигидаги расмийлар "Бунёдкор" стадионида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан танишди

  • Mr.NoBoDy 08.02.2023 20:50
  • 270
  • 30

Маълумки, март ойида юртимизда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги ўтказилади.

Режага кўра, қитъа биринчилигининг бир нечта учрашувларига “Бунёдкор” стадиони ҳам мезбонлик қилади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда "Ўзбекнефтегаз" АЖ раҳбарияти ташаббуси билан 2022 йилнинг июль ойидан бошлаб “Бунёдкор” стадионида қайта таъмирлаш ишлари бошлаб юборилганди. Айни кунларда қайта таъмирлаш ишлари сўнгги босқичига киришилган. 

Кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги бир қатор расмий шахслар "Бунёдкор" стадионига ташриф буюришди ва амалга оширилаётган ўзгаришларни кўздан кечиришди.

Ўхшаш янгиликлар