"Рома" Заньоло билан шартномани узайтирмоқчи

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 18:42
  • 977
  • 30

"Рома" Николо Заньолонинг агенти билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлаб юборган.

Бугун римликлар спорт директори Жанлука Петрачи ва ўйинчининг вакили Клаудио Вигорелли ўртасида учрашув бўлиши кутилмоқда.

20 ёшли италиялик футболчи ҳозирда ўз туғилган кунини нишонлаш мақсадида Грецияга ташриф буюрган, аммо яқин кунларда "Рома"нинг мавсумолди машғулотлари бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Заньоло "Рома"га ўтган йилда "Интер" сафидан келиб қўшилган эди.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар