Хитой клуби Алтидорга 3 йил учун 25 миллион доллар таклиф қилди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 19:00
  • 1036
  • 30

АҚШ ва "Торонто" ҳужумчиси Жози Алтидор Хитой клубига кўчиб ўтиши мумкин.

Суперлиганинг "Цзянсу Сунин" клуби ўйинчининг хизматларига қизиқмоқда.

Хабар қилинишича, америкалик футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилинади. У бу вақт ичида 25 миллион доллар ишлаб олиши мумкин.

"Цзянсу" трансфер учун 10 миллион доллар атрофида тўлаши мумкин.

Алтидор "Торонто"да йилига 6 миллион доллар ишлаб топади. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар