Зе Роберто: "Неймар фикрларини ўзгартирмаса, хатто 30 ёшгача ҳам ўйнай олмайди"

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 20:00
  • 936
  • 30

Бразилия термасининг собиқ ярим ҳимоячиси Зе Роберто ПСЖ форварди Неймарнинг келажаги борасида тўхталиб ўтди.

- Неймар бошидан ҳаммасини ўзгартириши керак. Бу ишлар унинг миясида. Жароҳатлар унга ёрдам бермайди, аксинча. Лекин, у бор эътиборини футболга қаратаётгани йўқ. У фикрларини ўзгартирмаса, хатто 30 ёшгача ҳам ўйнай олмайди.

- У "Барселона"га қайтишни хоҳламоқдами?

- Неймарнинг қайтиш нияти борлиги ҳақиқат. Лекин, "Барселона" ҳам бу трансфер амалга ошишини истаётганига ишончим комил эмас.

- Уни Месси ёки Роналдуга солиштириш мумкинми?

- Пул ва нафс ҳар доим футболда бўлиб келган. Кригтиану ва Лионель эса умуман бошқа нарсаларга эътибор бериб яшайди, - дейди Зе Роберто.

Ўхшаш янгиликлар