"Лестер" ўз футболчисини МЮга қўйиб юборишни истамаяпти

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 21:21
  • 1092
  • 30

"Манчестер Юнайтед" клуби "Лестер" ҳимоячиси Харри Магуайр трансфери борасида "тулкилар" раҳбарияти билан келиша олмаяпти.

Sky Sports нашрининг маълумотига кўра, МЮ 26 ёшли англиялик учун 70 миллион евро таклиф қилган ва бунга "Лестер" рад жавобини берган.

Эслатиб ўтамиз, Магуайр 2017 йили "Лестер" клубига қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. Магуайр якунланган мавсум Англия чемпионатида 31та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган. 


Ўхшаш янгиликлар