Африка Миллатлар Кубоги-2019. Зеедорф шогирдлари сўнгги турда ҳам дуранг ўйнади, Гана эса Пелеси бор термани мағлуб этди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 23:21
  • 607
  • 30

Африка Миллатлар Кубоги-2019нинг 3 тури доирасида «F» гуруҳидан ўрин сўнгги баҳслар ўтказилди.

Кларенс Зеедорф бошқарувидаги Камерун терма жамоаси Бенин билан муроса (0:0) йўлини танлаган бўлса, Гана гуруҳ аутсайдери Гвинея-Бисауни (2:0) таслим этиб, ниҳоят жорий мусобақадаги илк ғалабасига эришди. 

Шу тариқа, мазкур квартетдан нимчорак финалга Гана пешқадам сифатида, Камерун иккинчи ўринни қўлга киритган ҳолда йўлланма олди. Бенинда ҳозирча имконият сақланиб турибди. Гвинея-Бисау эса расман уйга қайтадиган бўлди. Шунингдек, бугунги баҳслардан сўнг, «C» гуруҳида учинчи ўринни олган Кения ҳам натижаси ёмонлиги сабаб, мусобақа билан хайрлашадиган бўлди. 



Бенин – Камерун 0:0 (0:0, 0:0)

«Исмоилия» стадиони.

Бенин – Аллагбе, Аденон, Вердон, Кики, Баразе, Сессеньон, Адеоти, Доссу (Суку, 68), Сейбу, Мунье, Жигла (Поте, 76).

Камерун – Онана, Ойонго, Фэ (НʼЖи, 46), Банана, Нгаде-Нгажуи, Сутчин-Жум (Бумаль, 66), Кунде, Замбо-Ангисса, Шупо-Мотинг, Токо-Экамби (Бассогог, 83), Баокен.

Огоҳлантиришлар: Сутчин-Жум (20), Фэ (42), Мунье (45), Баразе (54), Замбо-Ангисса (77), Ойонго (90).


Гвинея-Бисау – Гана 0:2 (0:0, 0:2)

«As-Suwais Stadium»

Голлар: 0:1 – 46 Айю, 0:2 – 72 Парти.

Гвинея-Бисау – Жонаш, Манкони, Жало, Канде, Балде, Нану, Бура (Морету, 64), Пикети (Силва, 68), Пеле, Жуари, Жозеф (Менди, 79).

Гана – Офори, Баба, Бойе, Айду, Ядом, Парти (Экубан, 83), Овусу (Асамоа, 86), Квабена (Аккуа, 66), Вакасо, Айю, Айю.

Огоҳлантиришлар: Айду (23), Бура (51), Канде (65).


P.S. Аввалроқ, “A”, “B”, "С" ҳамда “D” гуруҳларида ҳам сўнгги тур баҳслари ўтказилганди.

Ўхшаш янгиликлар