Расман: "Интер" италиялик ярим ҳимоячини ижарага олди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 23:42
  • 1192
  • 30

«Интер» янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Бу сафар «нерадзуррилар» «Сассуоло» ярим ҳимоячиси Стефано Сенсини бир мавсум учун ижарага олди. Агар томонлар келишувга эришса, «Интер» мавсум якунида Сенсини 22 млн. еврога ҳам сотиб олиши мумкин.

23 ёшли хавбек ўтган мавсум А Серияда 28 ўйин ўтказиб, гол+пас системаси бўйича ўз ҳисобига 2+5 натижани ёзиб қўйганди. 

Аввалроқ, «қора-кўклар» дарвозабон – Габриэл Бразан, ҳимоячилар – Диего Годин, Люсьен Агум, Валентино Лазаро; ярим ҳимоячи – Эдди Сальседо; ҳужумчи – Маттео Политанолар билан келишувга эришганди.

Ўхшаш янгиликлар