МЮ яна рад этди

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 00:42
  • 1080
  • 30

«Интер» Ромелу Лукакуни қўлга киритиш мақсадида, МЮга иккинчи таклифни юборди.

Янги таклифга биноан, «нерадзуррилар» форварднинг икки йиллик ижараси учун суммани 10 млн.дан 20 млн. еврога оширишди. Бироқ, кейинчалик уни сотиб олиш бўйича маблағни эса 60 млн.дан 50 млн.га қадар туширишгани айтилмоқда. Мазкур талаблар ҳам «қизил иблислар» раҳбариятини қониқтирмагани маълум қилинган. 

Аввалроқ, бельгиялик ҳужумчининг ўзи Антонио Контени яхши мураббий деб ҳисоблашини айтиб, А Серияда ўянаш нияти борлигини билдирганди. 

Ўхшаш янгиликлар