Копа Америка-2019. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, финалга чиқди

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 07:42
  • 940
  • 30

Копа Америка-2019 мусоабақаси доирасида илк ярим финал баҳси бўлиб ўтди.

Унда мезбон Бразилия терма жамоаси Лео Месси етакчилигидаги Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда ҳисоб 19-дақиқада Габриэл Жезус томонидан очилди. 71-дақиқада эса Габи Жезуснинг узатмасини Роберто Фирмино қийинчиликсиз голга айлантирди.

Шу тарзда Бразилия финал йўлланмасини қўлга киритди.

Иккинчи ярим финал баҳси Чили ҳамда Перу терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 4 июл куни, тонгги соат 05:30 да бошланади.

Бразилия — Аргентина 2:0

Голлар: 1:0 – 19 Габриэл Жезус, 2:0 – 71 Фирмино.

Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Маркиньос (Миранда, 64), Алекс Сандро, Дани Алвес, Каземиро, Артур, Коутиньо, Фирмино, Габриэл Жезус (Аллан, 80), Эвертон (Виллиан, 46).

Аргентина – Армани, Фойт, Тальяфико, Отаменди, Акунья (Ди Мария, 59), де Пауль (Ло Чельсо, 67), Паредес, Пеццелья, Агуэро, Мартинес, Месси.

Огоҳлантиришлар: Тальяфико (9), Акунья (40), Дани Алвес (40), Фойт (56), Мартинес (58), Аллан (82).



Ўхшаш янгиликлар