Дани Алвес - Бразилия-Аргентина учрашувининг энг яхши футболчиси

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 12:00
  • 1100
  • 30

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Копа Американинг ярим финалидан ўрин олган Аргентина (2:0)га қарши ўйинда энг яхши футболчи деб топилди.

36 ёшли футболчи ўйин давомида тўлиқ ҳаракат қилди, 111 марта тўп билан муомала қилди, 5та муваффақиятли зарба берди ва 88 фоиз аниқ пасларни амалга оширди. Шундан сўнг ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилиб, махсус мукофот билан тақдирланди.

Бразилия Аргентина ишончли (2:0) ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа финалга йўл олди. 5 карра жаҳон чемпионлари финалда Чили ёки Перу билан рўбаро келишади.

Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес ҳозирда эркин агент ҳисобланади. Футболчи шу йилнинг 23 июнида ПСЖдан кетганини расман эълон қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар