Месси Копа Америкада ҳаммадан кўп вазият яратди ва зарбалар берди

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 13:42
  • 975
  • 30

Аргентина терма жамоаси Копа Американинг ярим финалида мусобақа мезбонларига 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Аргентиналиклар сардори Лионель Месси терма жамоа сафидаги тўққизинчи турнирда ҳам ғалаба қозона олмади.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, жамоанинг натижасига қарамасдан Месси нафақат терма жамоада, балки турнирдаги энг яхши ўйинчи бўлди. Squawka'нинг маълумотларига кўра афсона қуйидаги жиҳатлар бўйича етакчилик қилмоқда:

- дарвоза томон зарбалар (16);

- рақибни алдаб ўтиш (20);

- ишлаб олинган фоллар (15);

- яратилган вазиятлар (9).

Аммо, Месси ўйиндан бирор марта ҳам рақиблар дарвозасини ишғол қила олмади ва самарали тўп узатмани ҳам амалга оширмади. У фақат Парагвайга пенальтидан гол урди.

Ўхшаш янгиликлар