ads


Расман: "Атлетико" Фелипени сотиб олди

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 14:42
  • 547
  • 30

"Атлетико" бразилиялик Фелипе Монтейронинг трансферини эълон қилди.

Бу ҳақда мадридликлар расмий сайти хабар тарқатди. 30 ёшли бразилиялик эртага клуб билан 3 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекади.

Трансфер 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўйинчи тез орада "матрасчилар" таркибига келиб қўшилади ва жамоа билан янги мавсумга тайёргарлик кўради.

Фелипе якунланган мавсум Португалия чемпионатида 31та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассистга эришган. У бу ўйинларда 10та сариқ карточка олган. Футболчи бундан олдин Бразилиянинг "Брагантино" ва "Коринтианс" клубларида ўйнаб улгурган.

Ўхшаш янгиликлар