Скалони: "Аргентина финалга ҳақли эди"

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 15:00
  • 1163
  • 30

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Копа Америка-2019 ярим финалида Бразилиядан учралган мағлубият (0:2)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.

"Финалга чиқишга ҳақли жамоа Аргентина бўлганди. Биз Бразилия терма жамоасидан устун бўлдик.

Миллий терма жамоамиз учун яхши имидж ярата олдик.

Ҳозир менинг келажагимни муҳокама қилиш учун қулай фурсат деб ўйламайман. Бу айни паллада мени энг кам хавотирлантираётган жиҳат.Мен футболчилар билан бирга бўлишни ва оғир вазиятда далда бўлмоқликни хоҳлайман", - деди Скалони.

Ўхшаш янгиликлар