Касьян ва Соловьёв иккинчи даврада ҳам "Навбаҳор"да қолишадими?

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 15:42
  • 1001
  • 30

"Навбаҳор" матбуот котиби клуб легионери борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

"Александр Касьян ва Иван Соловьёвга Россия ҳамда мамлакатимизнинг бир қатор етакчи клубларидан таклифлар борлиги хусусида гап-сўзлар юрибди. Лекин уларнинг "Навбаҳор" билан амалдаги шартномалари бор. Шундай экан, легионерлар жорий мавсумнинг 2-даврасида ҳам "лочинлар" таркибида ўйнашади. Шу боис, мухлисларнинг легионерларнинг "Навбаҳор"дан кетишлари борасида хавотирланишларига ҳеч қандай асос йўқ", - дейди "Навбаҳор" матбуот котиби Улуғбек Умаров championat.asia сайтига.

Маълумот учун, Касьян биринчи даврада 13та ўйинда майдонга тушиб 9та гол урди. Соловьёв эса 13та учрашувда 4та гол урди ва шерикларига 4та голли пас берди.




Ўхшаш янгиликлар