ads


Гвардиола "Энфилд"даги "сеҳр" ҳақида гапирди

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 17:21
  • 515
  • 30

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Ливерпуль" клубининг стадиони бўлмиш "Энфилд" ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Испаниялик мутахассис "Ливерпуль" ва "Барселона" иштирокидаги Чемпионлар Лигаси ярим финал баҳсини ёдга олди.

"Барселона" "Энфилд"да ҳеч бўлмаганда битта гол уриши керак эди. Ишончим комилки, ўйинчилар стадионни қайдай эканлигини билишар эди. "Бу Энфилд" жумласи шунчаки маркетинг учун ишлатилмайди.

Бу ерда дунёдаги ҳеч бир стадионда топилмайдиган сеҳр бор. Улар гол уришади ва кейинги беш дақиқа ичида яна 4та гол ура олишлари мумкин. Кўпгина жамоалар "Энфилд"да ноилож қолади. Биз "Манчестер Сити" мисолида ҳам бунга гувоҳ бўлдик", - дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар