Филиппе Коутиньо ПСЖга ўтишга яқин

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 18:42
  • 1080
  • 30

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Пари Сен-Жермен" клубига ўтишга яқин турибди.

Манбанинг хабарига кўра, бразилиялик футболчи Париж клубига ўз розилигини билдирган. Бунда Филиппе Неймар билан бўладиган битимнинг бир қисми бўлади.

27 ёшли футболчи фаолиятини "Интер"да бошлаган. Филиппе италияликлар таркибида 2008-2013 йилларда ҳаракат қилган. У бу вақт давомида "Васко да Гама" ва "Эспаньол" клубларида ижара асосида тўп тепган. 2013 йилда эса "Ливерпуль"га ўтган ва 2018 йилдан эътиборан каталонияликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.

Футболчи 2010 йилдан Бразилия терма жамоаси футболчиси саналади.

Коутиньо якунланган мавсум барча турнирларда 58та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 5та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар