"Манчестер Юнайтед" Де Хеага янги оширилган маош таклиф қилди

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 20:21
  • 1205
  • 30

"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабон Давид Де Хеа билан шартномани узайтиришни мақсад қилган кўринади.

Манкунианликлар 28 ёшли посбонга янги 5 йиллик шартнома ва ҳафтасига 350 минг фунтдан юқори бўлган маош таклиф этишди.

Де Хеанинг аввалги маоши ҳафтасига 200 минг фунт бўлган. Унинг амалдаги шартномаси кейинги йилл ёзда ўз якунига етади. Шунинг учун, МЮ футболчи кейинги йил эркин агент сифатида клубни тарк этишидан хафсирамоқда. Агар келишув амалга ошса, Давид дунёдаги энг кўп маош олувчи дарвозабонга айланади.



Ўхшаш янгиликлар