Азиз Тўхтабоев: “Биз Лига Кубогида ғолиблик учун кураш олиб борамиз”

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 21:00
  • 1279
  • 30

Лига Кубоги “В” гуруҳи 2-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.

- Бугунги ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хрсанд қилдик. Биринчи бўлимда ўйинимиз бироз қовушмади. Иккинчи таймда ўз ўйинимизни топдик ва рақибни йирик ҳисобда доғда қолдирдик. Бугун шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Ғалаба қозонган бўлсак-да, камчиликлар йўқ эмас. Хатолар устида ишлаймиз.

Биз ушбу турнирда ғолиблик учун кураш олиб борамиз. Бугун бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман.


Ўхшаш янгиликлар