Шота Арвеладзе Бухородаги стадион ҳақида: "Ҳамон шундай майдонлар борлиги ачинарли"

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 23:21
  • 1040
  • 30

Ўзбекистон Лига Кубоги 2-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.

"Чемпионатда биринчи даврани якунладик. Футболчилар кўп ўйинлар ўтказишди. Бугун бир неча вазиятларни юзага келтирдик. Деярли бўш дарвозани ишғол қила олмадик.

Иккинчи бўлимда кескинроқ ҳужумлар уюштирдик. Майдон ҳолати жуда ёмонлигини айтиб ўтаман. Ҳамон шундай майдонлар борлиги ачинарли. Ҳар икки жамоага майдон халал берди. Аҳмадов айнан майдоннинг нотекислиги сабабли тиззасини қайириб олди. Футболчилар сифатли майдонда ҳаракат қилишлари керак", - дейди Шота Арвеладзе клуб матбуот хизматига.


Ўхшаш янгиликлар