Копа Америка-2019. Перу Чилидан устун келди ва финал йўлланмасига эга чиқди

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 07:42
  • 944
  • 30

Копа Америка-2019 мусобақасида иккинчи финалчи номи аниқланди.

Ярим финалнинг иккинчи баҳсида амалдаги чемпион Чили терма жамоаси Перуга қарши баҳс олиб борди. Ҳисоб 21-дақиқада Эдисон Флорес томонидан очилган бўлса, 38-дақиқада Виктор Йотун перуликларнинг ўйиндаги иккинчи голини урди. 90-дақиқада эса Хосе Геррейро ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа Перу Чилидан 3:0 ҳисобида устун келиб, финалга чиқди.

Энди финал баҳсида Бразилия ҳамда Перу терма жамоалари баҳс олиб боради. Чили эса Аргентина билан 3-ўрин учун курашади.

Чили — Перу 0:3

Голлар: 0:1 – 21 Флорес, 0:2 – 38 Йотун, 0:3 – 90 Герреро.

Чили – Арьяс, Босежур, Исла, Марипан (Кастильо, 89), Фуэнсалида (Сагаль, 46), Арангис, Санчес, Пульгар, Варгас, Видаль, Медель.

Перу – Гальесе, Адвинкула, Трауко, Абрам, Самбрано, Тапия, Куэва (Бальон, 80), Йотун, Каррильо (Поло, 71), Флорес (Гонсалес, 50), Герреро.

Огоҳлантиришлар: Адвинкула (72), Пульгар (74), Сагаль (86).

Ўхшаш янгиликлар