"А" гуруҳида "Динамо" клуби юз фоизли натижа билан кейинги босқичга чиқиб бўлди. Иккинчи йўлланма "Шўртан" ёки "Сўғдиёна"га насиб этади. Иккала ўйинда мағлуб бўлган "Сурхон" эса гуруҳда қолиб кетиши аниқ.
"B" квартетида "Қўқон-1912" Тошкентнинг икки грандини бир хил 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқиб бўлди. "Пахтакор" ва "Локомотив" сўнгги турда ўзаро ўйин орқали яна бир йўлланма учун кураш олиб боришади. "Бухоро" гуруҳда қолиб кетиб бўлди.
"С" гуруҳида вазият анчагина чигал. Тошкент вилоятининг икки клуби АГМК ва "Металлург" ҳисобида 4тадан очко бор, "Бунёдкор"да 3. Мана шу уч клубда кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. "Қизилқум" эса гуруҳда энг охирги ўринни эгаллаб бўлди.
Сўнгги гуруҳда ҳали ҳеч нима аниқ эмас. Тўртта клубда ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Яъни барчаси 3-турдан кейин маълум бўлади.