ads


Лэмпард: "Челси"га қайтганимдан фахрланаман"

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 16:00
  • 540
  • 30

"Челси"нинг янги бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Лондон клубига бош мураббий этиб тайинланганлигига изоҳ берди.

"Челси"га бош мураббий сифатида қайтганимдан фахрланаман. Бу жойни, жамоани қанчалик яхши кўришимни ҳамма билади.

Ҳозир мен ишимга эътибор билан қарашим ва келаси мавсумга тайёргарлик кўришим керак. Мен клубнинг келажаги учун қаттиқ меҳнат қилиш учун бу ерга келдим. Иш бошлашни сабрсизлик билан кутяпман", - дейди Лэмпард.

Эслатиб ўтамиз, футболчи фаолиятининг катта қисмини, яъни 2001 йилдан 2014 йилга қадар "Челси" сафида тўп тепган. Лэмпард бу вақт давомида 648та ўйин ўтказиб, 211та гол уришга эришган.

Лэмпард "Челси" билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.

Ўхшаш янгиликлар