ads


Бразилия терма жамоаси ўйинчиси: "Аргентиналиклар умрбод нималардандир норози бўлишади"

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 16:42
  • 617
  • 30

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Ришарлисон Копа Американинг ярим финал босқичидан ўрин олган Аргентинага қарши ўйиндан сўнг рақибларнинг ҳакамга билдирган шикоятига фикр билдирди.

"Энди бу аргентиналикларнинг йиғиси. Гапираверишсин. Бразилия финалда ва биз фақат шу ҳақда ўйлаймиз. Аргентиналиклар умрбод нималардандир норози бўлишади", - дейди Ришарлисон.

Бразилия терма жамоаси финалда Перу билан ўйнайди. Ўйин 8 июль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси ярим финал ўйинидан сўнг ҳакамларни қаттиқ танқид қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар