"Манчестер Сити" ҳам Родрининг трансферини тасдиқлади

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 17:00
  • 1149
  • 30

"Атлетико" собиқ ярим ҳимоячиси Родри Эрнандеснинг "Манчестер Сити"га ўтганлигини инглиз клуби ҳам тасдиқлади.

Футболчи бугун "шаҳарликлар" билан шартнома имзолади. Унинг Англия чемпиони сафида қайси рақам остида ўйнаши ҳам маълум.

Родри янги жамоасида 16-рақам остида тўп тепади. Испания терма жамоаси футболчиси мадридликлар таркибида 14-рақамда ўйнар эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Атлетико" Родрининг манчестерликлар билан шартнома имзолаши ҳақида хабар берган эди.

Футболчининг FIFA 20 даги кўриниши

Ўхшаш янгиликлар