"Реал" 7-рақамни Азар учун бўшатиш йўлини топди

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 20:21
  • 1065
  • 30

"Реал" футболчиси Мариано Диас "Милан"га ўтиши мумкин.

Айни дамда миланликлар "Реал" билан Тео Эрнандес ҳамда ярим ҳимоячи Дани Себальосларнинг трансфери борасида ҳам музокаралар олиб бормоқда. Шу музокаралар давомида "қироллик клуби" доминиканликни ҳам "Милан"га таклиф қилган.

Форвард айни дамда Зинедин Зиданнинг режаларига кирмаяпти. Шунингдек, раҳбарият уни кетказиб юбориш орқали 7-рақамни Азар учун бўшатиб қўйишни истамоқда.

Ўхшаш янгиликлар