Асадбек Одилжонов: "Фарғона туманида футбол ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман"

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 23:00
  • 1199
  • 30

Фарғона вилояти биринчилиги 4-туридан ўрин олган “Ёзёвон-Лочинлари”(Ёзёвон) - “Водил” (Фарғона тумани) (4:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар посбони Асадбек Одилжонов сайтимизга интервью берди.

Бугун қийин учрашув ўтказдик. Биринчи бўлимда ҳимоядаги йўл қўйилган хатоларимиз эвазига кетма-кет 3 та гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда футбол тили билан айтганда “камбек” амалга ошириб, ҳисобни 3:3 га етказдик. Афсуски, сўнги дақиқаларда яна мезбонлар гол киритишди ва мағлубиятга учрадик.

Ҳозир ёшим 18 да, насиб қилса Ўзбекистон ёшлар терма жамасида тўп суриш ниятим бор, ўзбек футболини юксакларга олиб чиқишни мақсад қилганман. Шу билан бир навбатда Фарғона туманида футбол ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман – дейди Асадбек Одилжонов


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Ўхшаш янгиликлар