Моуриньо: "У фантастик футболчи бўлиши мумкин эди"

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 00:00
  • 1229
  • 30

"Реал", "Манчестер Юнайтед" каби жамоаларнинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо теннис бўйича "Уимблдон" мусобақасида қатнашаётган Рафаэль Надалнинг ўйинлари ҳақида гапирди.

"У ажойиб! Унинг ўйинларидан роҳатланаман, бироқ айта оламанки, агарда у футболчи бўлганида фантастик даражада ўйнай оларди.

Унинг тоғаси (Мигель Анхель Надаль) 1996 йилда "Барселона"да қўл остимизда ўйнаган ва айта оламанки, ўша пайтларда Рафада ҳам футболга иштиёқ бор эди", - деди Моуриньо "Уимблдон" матбуот хизматига.

Ўхшаш янгиликлар