Ўзбекистон Лига Кубоги. Бугун Қосимов - Абрамов тўқнашуви

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 10:42
  • 1041
  • 30

Бугун Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақасининг 3-туридан ўрин олган дастлабки ўйин бўлиб ўтади.

Олмалиқ шаҳридаги ОКМК стадионида АГМК ва "Бунёдкор" клублари тўқнаш келишади. Ушбу учрашув соат 19:00да бошланади ва СПОРТ телеканали орқали жонли намойиш этилади.

Ўзбекистон Лига Кубоги, 3-тур.
АГМК (Олмалиқ) — "Бунёдкор” (Тошкент)
5 июль 2019 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00 (СПОРТ ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Ш.Насибуллаев, О.Калаходжаев, С.Нишонбоев
Назоратчи: Б.Ҳайдаров
Комиссар: Д.Имомхўжаев


Ушбу гуруҳдаги вазият анчагина чигал. Тошкент вилоятининг икки клуби АГМК ва "Металлург" ҳисобида 4тадан очко бор, "Бунёдкор"да 3. Мана шу уч клубда кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. "Қизилқум" эса гуруҳда энг охирги ўринни эгаллаб бўлди. Гуруҳдаги иккинчи ўйин эртага, 6 июль куни Бекободда бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар