"Барселона" Френки де Йонгни таништирди

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 11:21
  • 1390
  • 30

"Барселона" ярим ҳимоячи Френки де Йонгни кенг оммага таништирди.

"Барселона" Френки де Йонгни таништирди. Каталония клуби 21 ёшли ўйинчи учун 75 миллион евро тўлади. Трансфер эса қишда амалга ошиб улгурган.

Шартнома 5 йилга мўлжалланган. "Аякс" футболчининг ўйинига қараб бонуслар сифатида яна 11 миллион евро олиши мумкин.

Ўтган мавсумда у "Аякс" таркибида Эредивизияда 31 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар