"Odil Junior" энди Фарғонада ҳам чемпионларни тарбиялайди!

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 12:21
  • 1161
  • 30

Водий футболининг ривожига катта хисса қўшаётган Одил Аҳмедов, МТЖнинг яна бир водийлик аъзоси Ислом Тўхтахўжаев билан ҳамкорликда болалар футбол клубини очди!

Яқинда Иброҳим Раҳимов билан ҳамкорликда Қўқоннинг Бувайда туманида ўз филиалимиз иш бошлаган эди. Эндиги навбат Фарғонага етиб келди. Тез кунларда Марғилонда ҳам ўз фаолиятимизни бошлаймиз.

Одил Аҳмедов академияси вилоятлардаги филиалларидан пул олмайди. Аксинча хориж методикасини беради, истеъдодли футболчиларни эса тарбиялашда ёрдам бериб, ўз вилояти жамоасининг юлдуз ўйинчиси бўлишида хисса қўшади.



"Odil Junior" (Фарғона) 2009 йилдан 2014 йилгача бўлган болаларни ўз сафига чорлайди.

"Odil Junior" (Фарғона) 2009 - 2011 йилларда туғилган истеъдодли болаларни бепул қабул қилади ва ҳар бир болага бепул футбол либосларини тақдим этади.

Мурожаат учун: +99890 3475047 ва +99890 347 6047

Ўхшаш янгиликлар