"Реал" футболчиси "Арсенал"га ўтишга яқин

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 12:42
  • 1259
  • 30

Мадриднинг "Реал" ҳамда Лондоннинг "Арсенал" клублари "қаймоқранглилар" хавбеки Лукас Васкеснинг трансфери борасида иш олиб боришмоқда.

Агар "канонирлар" ўйинчини кўндира олишса, битим келаси ҳафта бошида тузилиши мумкин.

Хабарларга қараганда, футболчининг трансфери "Арсенал"га 35 миллион евро атрофида тушади. Бунда 32 млн бирдан тўла берилади, 3 миллион эса бонуслар кўринишида тақдим этилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш керакки, 28 ёшли испаниялик футболчига давогарлар орасида "Бавария", "Интер" ва ПСЖ клублари ҳам бор.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар