ads


Расман: Лэмпарддан сўнг "Дерби"га янги бош мураббий тайинланди

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 14:21
  • 563
  • 30

"Дерби Каунти"га янги бош мураббий тайинланди.

Филипп Коку клуб билан 4 йиллик шартномага имзо чекди.

- "Дерби Каунти" менинг янги жамоамга айлангани менга катта ғурур беради. Бу саргузаштларни бошлаш учун жамоа ва мухлислар билан учрашишни интизорлик билан кутмоқдаман, - дейди Коку.

48 ёшли мутахассис футболчилик фаолияти мобайнида ПСВ ва "Барселона" каби таниқли жамоаларда ўйнаган.

Голландияликнинг фаолиятидаги охирги клуби эса Туркиянинг "Фенербахче" клуби бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар