ads


Goal.com: "Эррера ҳафтасига 350 минг фунт маошга МЮда қолган бўларди"

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 16:00
  • 613
  • 30

"Манчестер Юнайтед" клуби яқиндагина эркин агент сифатида ПСЖ аъзосига айланган Андер Эррерани жамоада сақлаб қолиши мумкин эди.

29 ёшли испан манкунианликлардан маошини тахминан йилига 18 миллион фунт (350 минг ҳафтасига)га оширишни сўраган.

У Алексис Санчес (ҳафтасига 390 минг фунт)дан кейин иккинчи энг кўп маош оладиган футболчи бўлмоқчи эди. Лекин, "қизил иблислар" Эррерага рад жавобини беришди.


Ярим ҳимоячи "Олд Траффорд"да ҳафтасига 80 минг маош олган. ПСЖ эса у талаб қилган пулни беришга рози бўлди ва 5 йиллик шартномага имзо чекилди.

Ўхшаш янгиликлар