"Манчестер Юнайтед" яна бир ўйинчиси билан шартномани узайтирди

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 16:42
  • 1008
  • 30

"Манчестер Юнайтед" ва ярим ҳимоячи Андреас Перейра янги шартнома борасида келишувга эришди.

Шартнома 2023 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган. Уни автоматик тарзда яна бир йилга узайтириш мумкин.


"Андреас - академиямиз тарбияланувчиси ва у МЮда ўйнаш нималигини билади.

Андреас майдон марказидаги қаттиқ мехнати эвазига жамоанинг муҳим аъзоси бўла олди.

У машғулотларда тўхтовсиз ишлайди, характери яхши ва келажакдаги ўсиш учун нима қилиш кераклигини билади", - деди жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер.


Ўтган мавсум 23 ёшли футболчи Англия чемпионатида 15та ўйин ўтказди ва битта гол урди.

Ўхшаш янгиликлар