Тошкент академия 2008 йилда таваллуд топган истеъдодларга танлов эълон қилади!

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 16:42
  • 955
  • 30

Зайниддин Тожиев қўл остида янада кучли футболчи бўлиб тарбия топишни истайсизми?

Унда фарзандингизни Тошкент академиясига олиб келинг ва дастлабки имтихонлардан ўтинг!

Зайниддин Тожиев Тошкент академияси билан ҳамкорликдан 2024 йили ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осие чемпионатига болаларни бугундан бошлаб тайерлайди.

Айни пайтда Одил Аҳмедов академиясининг 2008 йилда туғилган болаларига устозлик қилаётган мутахассиснинг натижаларидан жуда кўпчилик хабардор!

Керакли ҳужжатлар:
1.БЎСМ директори номидан йўлланма
2.Футболчи паспорти
3.Паспорт, туғилганлик ҳақида гувонхнома (нусхаси)
4.Ўқув фанларидан табел (нусхаси, ҳар бир саҳифаси директор томонидан муҳрланган бўлиши керак)
5.Тиббий маълумотнома (0-86У, 0-26У)
6.Ота-онасининг паспорт нусхаси (Тошкент шаҳри рўйхати билан)
7.3,5 х 4,5 ҳажмдаги фотосурат (6 дона)
8.Ота-она аризаси

Ҳужжатлар 20 июлга қадар қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, "Дилбоғ" маҳалласи, Авиасозлар 1-даҳа, 82А уй.

Шошилинг, 71-294-19-19, 71-297-18-70, 99-842-61-61

Ўхшаш янгиликлар